Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

74-модда - Апелляция ва кассация маҳкамалари бўлмайди. Бирор иш устидан чиқарилган ҳукм қатъийлик жиҳатидан бир хил даражададир. Агар қози ҳукмни айтса, унинг бу ҳукми нуфузлидир. Унинг бу ҳукми амалга оширилади. Бу ҳукмни бошқа қозининг ҳукми мутлақо бекор қила олмайди. Фақат Исломдан ўзга нарса билан ҳукм қилган ёки Китоб, суннат ёки саҳобалар ижмосига зид бўлса ёхуд ҳақиқатга зид ҳукм чиқаргани аниқ бўлса, бекор қилади.


75-модда - Муҳтасиб омманинг ҳуқуқларидан бўлиб, даъвогари бўлмайдиган, жазо чоралари ва жиноятларга кирмайдиган барча ишларни кўриб чиқадиган қозидир.


76-модда - Муҳтасиб қонунбузарликларни билган заҳоти қайси жойда бўлса ҳам, улар устидан қазо мажлисисиз ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. Унинг буйруқларини ижро қилиш учун унинг қўл остига бир нечта шурта ходимлари берилади. У чиқарган ҳукм дарҳол ижро этилади.


77-модда - Муҳтасиб муҳтасиблик шартлари тўла мавжуд бўлган шахслардан ўзига ноиблар танлаб олиш ҳуқуқига эга ва уларни турли жойларга тарқатади. Бу ноибларга улар тайин қилинган минтақа ёки маҳаллаларда уларга топширилган ишлар бўйича муҳтасиблик вазифасини бажариш ҳуқуқи берилади.


78-модда - Мазолим қозиси - Ислом Давлати раийяти бўладими, ёки бошқа давлат фуқароси бўлишидан қатъий назар - давлат салтанати остида яшайдиган бирор бир шахсга нисбатан давлат томонидан содир этилган ҳар қандай зулмни бартараф қилиш учун тайинланадиган қозидир. Зулм халифа томонидан ёки ундан бошқа ҳоким ва хизматчилар томонидан содир бўлганининг фарқи йўқ.


79-модда - Мазолим қозиси халифа ёки бош қози тарафидан тайинланади. Аммо уни муҳосаба қилиш, жазолаш ва ишдан четлатиш халифа томонидан ёки халифа ҳуқуқ берган бўлса, мазолим маҳкамаси ёки бош қози томонидан амалга оширилади. Бироқ мазолим қозиси халифа, тафвиз муовини ёки бош қози устидан бирор шикоятни кўриб чиқаётган пайтда уни ишдан четлатиш дуруст эмас.


80-модда - Мазолим қозиси бир ёки бир неча шахслар билан чегараланмайди, балки давлат раиси зулмларни бартараф этиш учун керак бўлган миқдорда мазолим қозиларни - уларнинг сони қанча бўлишидан қатъий назар - тайинлаш ҳуқуқига эга. Лекин бевосита ҳукм чиқарилаётган вақтда ҳукм чиқариш ҳуқуқи фақат битта қозида бўлади. Қазо мажлисида у билан бирга бир неча мазолим қозилари иштирок этишлари мумкин. Улар фақат маслаҳат бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг раъйи мазолим қозиси учун мажбурий эмас.

 

188-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203